Илк марта хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олмоқда

Спорт

image

Эртага, 8 февраль куни хоккей бўйича Ўзбекистон биринчи чемпионати бошланади. Мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказилаётган ушбу мусобақада “Бинокор”, “Ҳумо”, “Семурғ” ва “Тошкент” жамоалари иштирок этишади. Ўйинлар “Ice City” муз аренасида ташкил қилинади. Икки ой давом этадиган чемпионат доирасида 24 та учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
 
1 февраль куни “Ice City” мажмуасининг очилиш маросимида Ўзбекистон хоккей федерацияси томонидан Ўзбекистон чемпионати ташкил этилиши ҳақида маълум қилинганди.
 
8 февраль куни “Тошкент” ҳамда “Бинокор” жамоалари ўртасидаги ўйин билан Ўзбекистон I чемпионати старт олади. Ушбу баҳсдан сўнг музга “Ҳумо” ҳамда “Семурғ” жамоалари чиқиб келишади. Очилиш маросими соат 18:00 да бошланади.
 
Мунтазам чемпионат 17 март куни якунланади. 20 мартдан бошлаб эса икки раунддан иборат плей-офф баҳслари бошланади. Унда ўйинлар учта ғалабагача ўтказилади.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон хоккей федерацияси 2018 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказилган. Федерациянинг асосий мақсад ва вазифаси – мамлакатимизда хоккейни оммалаштириш ва ривожлантириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хоккей бўйича Республика чемпионати, кубоги, Ўзбекистон ҳудудида ўтказиладиган халқаро мусобақаларни ташкил қилишдан иборатдир.


Мақола муаллифи

Теглар

хоккей Ўзбекистонхоккейфедерацияси

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг