Илк бор ўзбекистонлик каратечи ЖЧ финалига йўл олди

Спорт

image

Айни кунларда БААнинг Дубай шаҳрида каратэ бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 16 ноябрь куни 75 кг вазн тоифасидаги жангларда каратэ WКF бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби спортчиси Достонбек Отаболаев мусобақанинг финалига йўл олди.

У ЖЧнинг ярим финалида АҚШ вакили Томас Скотни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва финал йўлланмасига эга чиқди. Отаболаев 20 ноябрь куни Миср вакилига қарши олтин медаль учун татамига чиқади.

Ушбу нуфузли мусобақада 104 та мамлакатдан 983 нафар спортчи ғолиблик учун баҳсларга киришган. Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини Ўктам Бекпўлатов бошчилигидаги 15 нафар каратэчи ҳимоя қиляпти.

Маълумот учун, каратэ WКF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 23 ноябрь куни Тошкентга қайтиб келишади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Дубай БАА Томас Скот Каратэ WКF Достонбек Отаболаев Ўктам Бекпўлатов

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг