Илк бор Ўзбек киноси жаҳоннинг етакчи кинопрокатларида сотилди
Жамият
−
02 Апрель 2019
8975Ўзбекистон миллий кино маҳсулотлари илк бор халқаро кинопрокатда сотилди ва бир қанча шартномалар тузилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қайд этиш жоиз, бу Ўзбек киноларининг илк бор жаҳоннинг етакчи кинопрокатларида сотилиши ва давлат бюджетига валюта келтириши.
Гонконгда бўлиб ўтган Осиё қитъасининг энг йирик кино ва телевизион маҳсулотлар “FILMART” бозорида “Ўзбеккино” маҳсулотларидан “Сабот”, “Сарвқомат дилбарим”, “Ойқиз эртаги”, “Иссиқ нон”, “Исломхўжа”, “Элпарвар”, “Назира” (хусусий) каби бадиий фильмлари сотилган ҳамда “Ўзбекистон – Ислом цивилизацияси маркази”, “Хожаи жаҳон Абдухолиқ Ғиждувоний”, “Қадимий Бухоро”, “Хожа Баҳоуддин Нақшбанд”, “Ҳақиқат қиличи” номли ҳужжатли ва яна иккита қисқа метражли “Урушнинг сўнги қурбони”, “Мама” (Она) фильмлари ҳам киношунослар томонидан яхши баҳоланиб, улар бўйича ҳам шартномалар тузилган. Мўғулистоннинг “DIGITAL CONTENT Сo, LLC” дистрибьютерлик компанияси кинобозорга олиб борилган юқоридаги барча фильмларга харидор бўлган. Мазкур компания уларни ўз мамлакати ҳудудида намойиш этиш билан бирга, хориждаги ҳамкорлари орқали жаҳонга тарқатиш бўйича узоқ муддатли шартнома имзолаган.
Франциянинг “ALL RIGHTS ENTERTAINMENT” компанияси вакилининг (Aurelien Piris) миллий фильмларимизни хусусий кабель телевидениеларида намойиш қилиш ҳуқуқини олиш ҳамда Ўзбекистон ҳудудида маҳалла киноижодкорлар билан ҳамкорликда фильмлар тасвирга олиш масалаларида берган таклифларини амалга ошириш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилган.
Япониянинг “NIKKATSU CORPORATION” дистрибьютерлик компанияси билан миллий фильмларимизни Япониянинг интернет телеканалларидаги намойишини ташкил этиш учун фильмлар пакетини белгиланган техник талаблар асосида тайёр ҳолда тақдим этилиши бўйича келишувга эришилган.
LiveБарчаси