Илҳом Алиев Тошкентда! Уни Арипов қаршилади
Жамият
−
21 Июнь 2022
10973Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Тошкент халқаро аэропортида Алиевни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Уларнинг натижалари бўйича саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, илм-фан ва инновациялар, туризм ва бошқа соҳаларга доир икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Эртага Хива шаҳридаги тарихий ёдгорликларни зиёрат қилиш режалаштирилган.
LiveБарчаси