Илҳом Алиев Озарбайжонда Ўзбекистон томонидан қурилаётган мактабга борди 

Олам

image

Кеча, 5 май куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Биринчи хоним Меҳрибон Алиева Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек халқи номидан Фузули шаҳридаги 960 ўринли мактаб биносидаги қурилиш ишларининг бориши билан танишди. Бу ҳақда Озарбайжон Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, Илҳом Алиев ва Меҳрибон Алиевага мактабдаги қурилиш ишларининг бориши ҳақида маълумот берилган. Ўтган йили бошланган қурилиш ишларини жорий йилнинг декабрь ойида якунлаш режалаштирилгани маълум бўлган. 

Уч гектар майдонда қурилаётган мактаб биноси икки қават ва ертўладан иборат. Мактабда 40 та ўқув хонаси, 6 та лаборатория, 2 та компьютер хонаси, 5 та функционал ўқув хонаси, фаоллар зали, спорт зали, ошхона, кутубхона ташкил этилади. Мактаб ҳудудида футбол майдони, дам олиш ва тадбирлар ўтказиш жойлари, югуриш йўлаклари, назорат пункти, қозонхона, сув идишлари, трансформатор подстанцияси қурилади. 

Манбада таъкидланишича, ушбу мактабнинг қурилиши икки давлат ўртасидаги муносабатлар юксак даражада эканлигидан далолат беради. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам Ўзбекистоннинг катта мактаб қуриш ташаббусини мамлакатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, дўстлик ва қардошликнинг навбатдаги қадами сифатида баҳолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Озарбайжон Илҳом Алиев Меҳрибон Алиева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг