Илҳом Алиев Меҳрибон Алиева билан Ўзбекистонга келяпти

Жамият

image

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар қилди. 

Ташриф жорий йилнинг 15-16 апрель кунларига мўлжалланган. Илҳом Алиевга мамлакат вице-президенти – биринчи хоним Меҳрибон Алиева ҳамроҳлик қилиши ҳақида маълумотлар мавжуд. 

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев иштирокида тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувлар ўтказилади. 

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилади.

Ташрифнинг иккинчи кунида Илҳом Алиев рафиқаси Меҳрибон Алиева билан Самарқандни зиёрат қилади. 

Маълумот ўрнида, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев сўнгги бор Ўзбекистонга 2010 йилнинг 27-28 сентябрь кунлари ташриф буюрган эди. 

Ўзбекистон раҳбарининг Озарбайжонга сўнгги ташрифи эса 2011 йилнинг 11-12 сентябрь кунларига тўғри келган. 

Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 15 октябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг 7-саммитида иштирок этиш учун Бакуга борган эди. Саммит доирасида Мирзиёев Алиев билан учрашиб, уни Ўзбекистонга таклиф қилди
 


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Меҳрибон Алиева

Баҳолаганлар

244

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг