Илҳом Алиев бор-йўғи 2-3 соатга Туркияга келди

Олам

image

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев бугун, 25 февраль куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашиш учун бор-йўғи 2-3 соатга Истанбулга келди. 

Йиғилишда Президент Илҳом Алиев ўзи ва Озарбайжон халқи номидан Туркиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанга ҳамда қардош турк халқига чуқур ҳамдардлик билдирди. Жароҳатланганларга тезхроқ соғайиб кетишларини тилади. Озарбайжон халқини чуқур ларзага солган ушбу фожиадан жуда қайғуда эканлигини таъкидлади. 

Озарбайжон ва Туркия ҳам қувончли, ҳам қайғули кунларда ҳамиша бир-бирига яқин эканини қайд этган Президент Илҳом Алиев, Баку ушбу фожианинг биринчи куниданоқ қардош Туркияни қўллаб-қувватлаб келаётганини таъкидлади. Давлат раҳбари зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида бундан буён ҳам инсонпарварлик ёрдами кўрсатилишига эътибор қаратди. Озарбайжон Президенти қардош Туркия ушбу зилзила оқибатларини тез орада бартараф этишига ишонч билдирди. 

Ражаб Тойиб Эрдўған Алиевга Туркияга ташрифи, биринчи кунданоқ Озарбайжон томонидан кўрсатилган қўллаб-қувватлаш ва бирдамлик учун чуқур миннатдорлик билдирди. Президент Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам қардош Туркия ва Озарбайжон билан доимо бир-бирига яқин эканини таъкидлади. 

Туркия Президенти Озарбайжон томонидан юборилган инсонпарварлик ёрдамини юқори баҳолади ва бунинг учун миннатдорлик билдирди. 

Суҳбат чоғида Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, савдо-иқтисодий, энергетика, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинган. 

Давлат раҳбарлари, шунингдек,  Арманистон ва Озарбайжон муносабатларини нормаллаштириш ва тинчлик кун тартиби юзасидан фикр алмашган. 

Президент Илҳом Алиев Ражаб Тойиб Эрдўғанни яқинлашиб келаётган туғилган куни билан табриклаган. 

Илҳом Алиев шу куннинг ўзида ташрифни якунлаб, Бакуга жўнаб кетган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг