Икковлон Боткенда: Жапаров ва Тошиев можаро нуқтасига келди

Олам

image
Тожик-қирғиз можароси: Раҳмон чегарадаги уйларни тиклаш учун муҳлат берди north_east

Тожик-қирғиз можароси: Раҳмон чегарадаги уйларни тиклаш учун муҳлат берди

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров бугун, 6 май куни Боткен вилоятининг тожиклар билан тўқнашув оқибатида жабр кўрган Лайлак тумани Максат қишлоғига борди. Бу ҳақда мамлакат Президенти веб-сайтида хабар берилди.

Давлат раҳбари вайрон қилинган мактаб ҳудудида маҳаллий аҳоли билан учрашиб, тўқнашувларда ҳалок бўлганлар ҳаққига шахсан дуо ўқиган.

“Бугундан бошлаб Максат ва бошқа зарар кўрган қишлоқларда қурилиш ва тиклаш ишлари бошланади, бузилган уйлар ўрнига янги замонавий турар жойлар барпо этилади”, дейди Жапаров.

Хабарга кўра, қурилиш ишлари икки ой ичида якунланиши кутилмоқда.

Садир Жапаров тиббий ёрдам кўрсатиш учун Боткен вилоятига жўнаб кетган кўчма клиника ҳақида хабар берган. 

“Донорлик лойиҳаси туфайли мобил клиникалар навбатма-навбат 5 йил давомида мамлакатимизнинг барча ҳудудларига ташриф буюради ҳамда баланд тоғли ва чекка ҳудудларда яшовчиларга бепул тиббий хизмат кўрсатади”, дейилади баёнотда. 

Шу билан бирга, Қирғизистон Президенти яқин келажакда Боткен вилоятига алоҳида мақом берилиши, ҳалок бўлганларнинг оилаларига 1 миллион сом миқдорида товон пули тўланиши ва жабрланган тадбиркорларга ҳам ёрдам кўрсатилишини таъкидлаган.

Президент Садир Жапаров маҳаллий аҳоли билан учрашувда асосан давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш жараёни, пенсия ва нафақалар, йўқолган ҳужжатларни ҳамда йўлларни тиклаш бўйича саволларга жавоб берган.

Маҳаллий аҳоли билан учрашувдан сўнг, тегишли давлат ва маҳаллий ҳокимият органларига бир қатор аниқ кўрсатмалар берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

455

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг