Иккинчи тўлқинни қандай билиш мумкин? Мутахассис жавоб берди 

Олам

image

Коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқини касалланганлар сонининг соғайганлар сонига нисбати асосида баҳоланади. Бу ҳақда Олий иқтисодиёт мактаби Соғлиқни сақлаш иқтисодиёти институти директори Лариса Попович маълум қилди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, кузда касалланиш ҳолатларининг кўпаётганини "иккинчи тўлқин" деб атаб бўлмайди. Чунки "тўлқин бошланишининг расмий белгилари йўқ, ўтган ва янги давр ўртасида шунчаки фарқ бор, холос". 

Попович, шунингдек, минтақаларнинг ҳар бири ўзларидаги касалланиш ва соғайишлар сони билан вазиятни баҳолаши кераклигини таъкидлади. 
Мисол тариқасида Россияни келтириб, мамлакатда биринчи тўлқин ҳали тугамаганини, вазият бир жойда яхшиланса, бошқа жойда ёмонлашаётганини айтди. 

Маълумот учун, 25 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 181 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 50 441 нафари соғайган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

446

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг