Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 54 мингдан ошди

Жамият

image

Бугун, 25 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 215 нафарга ошиб, 54 181 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 163 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафардан Қашқадарё ва Андижон вилоятларида, 8 нафари Тошкент вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. 

Айни пайтда Ўзбекистонда 50 441 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатда 3 292 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг