Икки яшар ўзбекистонлик бола фожиали ҳалок бўлди
Олам
−
02 Май 2019
17173Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск шаҳрида икки ёшли ўзбекистонлик бола ҳалок бўлди. Ҳозирда болакайнинг ҳалок бўлиши юзасидан текширув ишлари олиб бориляпти.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 30 апрель куни соат 8:40 да бола Шишканя кўчасидаги кўп қаватли уйнинг 4-қаватидан тушиб кетган.
“Бола онаси билан кўп қаватли уйнинг 4-қаватидаги квартирада бўлган. Хонада махсус тўсиқлар ва болалардан ҳимоя воситалари бўлмаган дераза очиқ турган. Катталар назоратисиз қолган бола дераза рафига чиққан ва тўртинчи қават баландлигидан пастга тушиб кетган”, дейилади РФ Тергов қўмитасининг Ленинград вилояти бошқармаси хабарида.
Болакай олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган. Текширувлар якунлангач, терговга қадар текширув натижалари асосида процессуал қарор қабул қилинади.
Қайд этилишича, боланинг 25 ёшли онаси ҳам, 29 ёшли отаси ҳам расман ҳеч қаерда ишламайди. Болакайнинг онасига нисбатан Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш қоидасини бузганлик учун маъмурий баённома тузилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь