Икки яшар қизча илонни тишлаб олди

Олам

image

Туркиянинг Бингель вилоятида икки ёшли қиз оғзига кириб кетган илоннинг бўйнидан тишлаб олди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 август куни икки яшар қиз уйининг ҳовлисида ўйнаб юрган. Тўсатдан унинг пастки лабини илон чақиб олган, шунинг учун бола қўрқиб кетиб, қичқирган. 

Қизнинг овозини эшитиб, югуриб келган қўшнилари бола тишлари орасида 50 сантиметрлик илонни маҳкам ушлаб турганининг гувоҳи бўлган.

Улар қизнинг оғзидан илонни олиб, ўлдирган. Шундан сўнг бола учун тез ёрдам чақирган. Қиз шифохонага ётқизилган, аҳволи қониқарли деб баҳоланган. Шифокорлар қизнинг ҳаёти хавф остида эмаслигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

859

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг