Икки вилоятда Умрага ноқонуний юборишни ваъда қилганлар ушланди
3-саҳифа
−
14:41 724 1 дақиқа
Самарқанд ва Наманган вилоятларида фуқароларни Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан пул талаб қилган икки шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи оилавий корхона вакили фуқарога ўзи ва икки нафар қариндошини Саудия Арабистонига зиёратга юборишни ваъда қилган. Бунинг эвазига у 3450 доллар талаб қилган. Ушбу шахс 3000 долларни олаётган вақтида ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунга ўхшаш ҳолат Наманган вилоятида ҳам аниқланган. Наманган туманидаги МЧЖ раҳбари Учқўрғон туманида яшовчи фуқарони Умра зиёратига юбориш эвазига 1350 доллар талаб қилган. У олдиндан 1200 долларни олаётган вақтида ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Эслатиб утамиз, аввалроқ Фарғонада тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда фуқароларни Умра зиёратига юборишга уринган шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Маржона Маманиёзова
Live
БарчасиРубионинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
16 Октябрь