Икки вилоятда пул эвазига “права” олиб бермоқчи бўлганлар ушланди
3-саҳифа
−
02 Ноябрь 2023
5178Фарғонада пора эвазига "права" олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, департаментнинг Қува туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.М. икки нафар фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган тест синовларидан ўтказиб қўйиш эвазига 2 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "Ватанпарвар" ташкилоти Бахмал ўқув-спорт техника клуби бошлиғи Х.Р. фуқаро З.З.га ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 300 АҚШ доллари ва 310 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ўтказилган терговга қадар текширув давомида Х.Р. "Sh.А" МЧЖ автомактаби масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, олти нафар фуқарога автомактабда ўқиганлиги ҳақида сохта ҳужжат расмийлаштириб берганлиги аниқланган.
"Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади департаментнинг хабарида.
LiveБарчаси