Икки вилоятда фуқароларни АҚШга юбормоқчи бўлган “уддабурон”лар ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд ва Фарғонада Америкага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида 1979 йилда туғилган шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика орқали Америкага юборишни ваъда қилиб, 25 минг АҚШ доллари талаб қилган. Мазкур шахс ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган. 

Шунингдек, Паст Дарғом туманида яшовчи 1991 йилда туғилган шахс таниши билан келишган ҳолда, маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Туркия-Арманистон-Никарагуа-Мексика йўналиши орқали Қўшма Штатларга юборишни ваъда қилган. Улар эвазига 23 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо юқоридаги шахслар олдиндан 12 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.

Фарғонада яна бир шахс Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Америкага юборишни ваъда қилиб, эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Самарқанд Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг