Икки вилоятда адлия бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди

Жамият

image

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Сунатилло Тожимуродович Абдурасулов Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, С. Абдурасулов 1984 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йилда Самарқанд давлат университетини, 2008 йилда Тошкент давлат юридик институти магистратурасини тамомлаган, мутахассислиги – ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2007 йилда Адлия вазирлиги Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, турли масъул лавозимларда фаолият юритган ҳамда ҳозирга қадар Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Сирдарё вилоятида ҳам адлия бошқармаси бошлиғи ўзгарди.

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Салохиддин Улуғбекович Саттаров Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, С. Саттаров 1980 йилда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, мутахассислиги – ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2002 йилда Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасида катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, турли масъул лавозимларда фаолият юритган ҳамда ҳозирги вақтга қадар Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Сирдарё тайинлов Адлия ҳуқуқшунос

Баҳолаганлар

409

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг