Икки ўзбекистонлик Россияда бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Олам

image

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Россиянинг Воронеж вилояти Марказий туманида икки нафар Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

26 ва 39 ёшли ўзбекистонлик эркаклар Шишкова кўчасидан кетаётганда устига 13-қаватдан ғиштлар тушиб кетган.

Тергов қўмитаси ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси 3-қисми (эҳтиётсизлик туфайли икки кишининг ўлимига сабаб бўлиш) билан жиноят иши очган. Мазкур модда билан айбдор 4 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Тергов жараёни устидан Марказий тумани прокурори шахсан назорат ўрнатган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик қурилиш Воронеж

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг