Икки ой ичида деярли 100 минг ёш Украинани тарк этди

Олам

image

Украинада 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган эркакларга мамлакатни тарк этишга рухсат берилганидан сўнг 100 мингга яқин украиналик ёш Польша чегараси орқали мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда “Тhе Telegraph” хабар берди.

Маълумотларга кўра, аксарият украиналик ёшлар Германияга чиқиб кетган. Шу йилнинг октябрь ойида ҳафтасига 1400-1800 украиналик Германияга кирган. Украина Ёшлар ва спорт вазири Матвей Бедний аввалроқ Украинада ҳарбий амалиётлар бошланганидан бери 1,7 миллион ёш мамлакатни тарк этгани ҳақида айтган. 

“Уларнинг кўпчилиги ўқиш учун кетган ва қайтиб кела олмаганлар эди.  Бу ёшлар ўқишга кетган ва таътилда ота-онасининг уйига қайта олмаган ва дўстлари билан учраша олмаган”, дея тушунтирган вазир.

Қайд этиш жоиз, 2022 йил февраль ойида Украинада ҳарбий амалиёт бошланганидан сўнг ҳукумат 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар учун  мамлакатни тарк этиш бўйича чекловлар жорий этган эди. Шу йилнинг август ойида Украина Президенти Владимир Зеленский 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган украиналикларга мамлакатдан ташқарига чиқишга рухсат берган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада депутатлар ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни яна 90 кунга чўзиш учун овоз берганди. Шу тариқа, Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик 2026 йил 3 февралгача амал қилади.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Украина Польша Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг