Икки Nexia тўқнашуви. Улардан бири ағанаб кетди
3-саҳифа
−
20 Октябрь 2021
4818Бугун, 20 октябрь куни Қашқадарё вилоятида иккита Nexia русумли автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бунинг оқибатида улардан бири ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 08:30 да вилоятнинг Шаҳрисабз тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-307 автомобиль йўлининг 8-километрида содир бўлган. 1973 йилда туғилган ҳайдовчи А.Х. бошқарувидаги Nexia русумли ҳамда 1957 йилда туғилган ҳайдовчи А.Г. бошқарувидаги яна бир Nexia русумли автомобиль иштирокида туқнашув содир бўлган.
Оқибатда, ҳайдовчи А.Г. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Хабарга кўра, мазкур ЙТҲ юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойи бошида Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида Nexia автомобиллари бошқарувни йўқотиб, ағанаб кетган. Ўшанда машиналардан бирининг ҳайдовчиси вафот этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь