Икки нафар судья жазоланди
Жамият
−
14 Май 2022
6148Бугун, 14 май куни масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун суд раиси ва судья интизомий жазога тортилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Ж. Ғайбуллаев ва Бухоро вилоят судининг раиси Л. Қодиров интизомий жазога тортилган.
Эслатиб ўтамиз, Судьялар олий кенгаши қарори билан масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун 12 нафар судья интизомий жазога тортилганди, икки нафар судьянинг ваколати эса муддатидан илгари тугатилганди.
LiveБарчаси