12 нафар судья жазога тортилди
Жамият
−
08 Май 2022 17601 2 дақиқа
Кеча, 7 май куни масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун 12 нафар судья интизомий жазога тортилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинган.
Қуйидаги судьялар интизомий жазога тортилган:
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Б. Исроилов;
Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси А. Мадаминов;
Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман судининг раиси Ш. Мирзакаримов;
Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман судининг раиси А. Авазов;
Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг раиси Ш. Ҳолиқов;
Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг судьяси Л. Абдуллаев;
Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси Ғ. Матяқубов;
Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг судьяси Р. Бобожонов;
Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси Ш. Ҳолжигитов;
Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг раиси Ш. Ҳайдаров;
Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси М. Маҳмудов;
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси А. Йўлдошев.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель