12 нафар судья жазога тортилди
Жамият
−
08 Май 2022
15852Кеча, 7 май куни масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун 12 нафар судья интизомий жазога тортилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинган.
Қуйидаги судьялар интизомий жазога тортилган:
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Б. Исроилов;
Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси А. Мадаминов;
Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман судининг раиси Ш. Мирзакаримов;
Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман судининг раиси А. Авазов;
Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг раиси Ш. Ҳолиқов;
Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг судьяси Л. Абдуллаев;
Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси Ғ. Матяқубов;
Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг судьяси Р. Бобожонов;
Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси Ш. Ҳолжигитов;
Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг раиси Ш. Ҳайдаров;
Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси М. Маҳмудов;
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси А. Йўлдошев.
LiveБарчаси