Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти банк соҳасидаги тадқиқотлар учун берилди

Олам

image

Иқтисодиёт бўйича бу йилги Нобель мукофоти америкаликлар: АҚШ Федерал захира тизимининг собиқ раҳбари Бен Бернанке, Дуглас Диамонд ва Филипп Дибвигга насиб этди Улар мукофотни банклар ва молиявий инқирозлар бўйича тадқиқотлари учун олишди.

“Иқтисодиёт бўйича бу йилги совриндорлар Бен Бернанке, Дуглас Диамонд ва Филипп Дибвиг банкларнинг иқтисодиётдаги ўрни, айниқса молиявий инқирозлар давридаги тушунчаларини анча яхшиладилар. Улар олиб борган тадқиқотнинг муҳим хулосаси – нима учун банкларнинг қулашига йўл қўймаслик зарурлигидан иборат”, дейилади Нобель қўмитаси матбуот хизмати баёнотида.

Бен Бернанке америкалик иқтисодчи бўлиб, 2006-2014 йилларда АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) раиси бўлиб ишлаган. ФЗТ раҳбари лавозимини тарк этгач, жаноб Бернанке иқтисодиёт соҳасидаги тадқиқотлар билан шуғулланяпти.

Дуглас Диамонд ва Филип Дибвиг – америкалик олимлар. Улар ликвид бўлмаган активлар ва ликвид мажбуриятларнинг комбинацияси омонатчиларда ваҳима қўзғатиши мумкинлигини кўрсатадиган Диамонд-Дибвиг моделининг ҳаммуаллифидир.

Эслатиб ўтамиз, кимё бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти америкалик Каролин Бертоцци, даниялик Мортен Мельдал ва америкалик Барри Шарплессга берилди. 4 октябрь куни физика бўйича Нобель мукофоти Ален Аспе, Жон Клаузер ва Антон Цайлингерга берилди. 3 октябрь куни эса физиология ёки тиббиёт бўйича Нобель мукофоти швед биологи Сванте Пэабога топширилди.

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти бу йил француз ёзувчиси Анни Эрнога берилди. Тинчлик бўйича Нобель эса Россия, Беларусь ва Украина ҳуқуқ фаоллари – "Мемориал" Россия инсон ҳуқуқлари жамияти, Украина фуқаролик эркинликлари маркази жамоат ташкилоти ва "Весна" Беларусь инсон ҳуқуқлари маркази асосчиси Алесь Беляцкийга насиб этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нобель мукофоти

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг