Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
17 Октябрь 2023
8722Адлия катта маслаҳатчиси Шамсиддин Сохибназаров Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда БП матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан амалга оширилган. Сохибназаров 2019 йилнинг январидан буён Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментини бошқариб келган Дилшод Раҳимов ўрнини эгаллаган.
Шамсиддин Сохибназаров тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Собир Қурбонов Бухоро шаҳар прокурори лавозимига тайинланганди
LiveБарчаси