Бухоро шаҳрига янги прокурор тайинланди

Жамият

image

Собир Қурбонов Бухоро шаҳар прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Собир Қурбонов Султонович Бухоро шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Қурбонов ушбу лавозимга келгунига қадар Пешку тумани прокурори лавозимида ишлаган.

Айни пайтгача Бухоро шаҳар прокурори лавозимида Иброҳим Расулов фаолият олиб борган. У Бош прокуратуранинг Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро шаҳри Собир Қурбонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг