ИИВда янги тайинлов амалга оширилди
Жамият
−
02 Январь 2020 10358 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тузилмасида янги тайинлов амалга оширилди.
Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Олимжон Маҳкамович Абдуллаев тайинланди.
Бунга қадар Олимжон Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармасининг бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Live
Барчаси