ИИВ: Янгибозордаги ҳолат бўйича текширув ўтказиляпти

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Янгибозор тумани ўғрилик жиноятини содир этишга алоқадорликда гумон қилинаётган фуқаро Б.Сапаевга нисбатан ИИБ ходимлари томонидан тан жароҳати етказилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда, натижалари ҳақида қўшимча хабар берилади.

Вазирлик ОАВ вакилларидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг расмий вакилларидан барча тафсилотлар ва ҳолатларни аниқламай ёки ИИВ ахборот ресурсларида расмий хабар эълон қилинмасдан туриб, ички ишлар органлари тўғрисида ишончли бўлмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Хоразм

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг