ИИВ раҳбари ўринбосари лавозимидан “учди”
Жамият
−
12 Январь
34554Бугун, 12 январь куни Абдулҳақов Яҳёжон Ортиқбоевич Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълумот учун, Яҳёжон Абдулҳақов аввалроқ Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Шундан сўнг, 2021 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Шунингдек, у 2021 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 28 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Фарғонада бўлиб ўтаётган Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида Ички ишлар вазирининг ўринбосари Нажмиддин Тўрахўжаев лавозимидан озод қилинганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь