ИИВ Пробация хизматига янги бошлиқ тайинланди
Жамият
−
21 Ноябрь 2023
7396Полковник Шароф Уразалиевич Уралов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар берди.
Шароф Уралов бунга қадар ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари – Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 ноябрь куни бунга қадар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган Бунёд Ражабов Урганч шаҳри ҳокими этиб тайинланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь