ИИВ ходими туркиялик тадбиркорни “ухлатди”
Олам
−
12:59 5015 3 дақиқа
Қирғизистоннинг Талас вилоятида Ички ишлар вазирлигининг Ички текширув хизмати ходими Туркия фуқаросининг 35 500 доллар пул маблағини ноқонуний эгаллаб олганликда гумон қилиниб, қўлга олинди. Бу ҳақда “Turmush” хабар берди.
Гап шундаки, ўтган 2025 йилнинг апрель ойида ИИВ ходими Туркия фуқароси Ҳ.К.нинг ишончини қозониб, бақлажоннинг қимматбаҳо “паслен” навини экиш ва етиштириш лойиҳаси орқали уларни Туркияга экспорт қилиш баҳонасида 35 500 АҚШ доллари олган.
Маълумотларга кўра, ушбу ўсимлик уруғининг 1 килограмми 3 000 АҚШ доллари атрофида баҳоланади.
Ҳ.K. 2025 йил октябрь ойида хорижий инвестор Ички ишлар вазирлигига ҳолат юзасидан мурожаат қилган, бироқ текширув ўтказилмаган. Жиноят иши қўзғатилмагач, 2026 йил 27 январда Туркия фуқароси қайта мурожаат қилган, шундан сўнг материаллар прокуратура орқали МХДҚ тергов органларига юборилган.
Тергов
Тергов маълумотларига кўра, M.Э. Талас вилояти бўйича ИИВ Ички текширув хизмати тезкор ходими бўлиб, унинг вазифаси жиноятларни, жумладан, коррупциявий ҳолатларни аниқлаш ва олдини олишдан иборат бўлган. У ўз лавозимидан фойдаланиб, алдов ва ишончни суиистеъмол қилиш орқали икки фуқаронинг (Ҳ.K. ва A.Д.Б.) пул маблағларини ўзлаштирган.
Келтирилишича, M.Э. хорижий фуқароларнинг ишончини қозониб, ўз оиласига тегишли бўлган 10 гектар ер майдонини таклиф қилган. Ушбу ерда юқори ҳосилдорликка эга “паслен” бақлажон навини етиштириш режалаштирилган.
Жабрланувчилар ва M.Э.нинг отаси A.Э. ўртасида нотариал шартнома тузилган бўлиб, унга кўра M.Э. экиш, етиштириш, қайта ишлаш ва ҳосилни етказиб беришни ўз зиммасига олган. Бироқ, у жабрланувчилардан аванс сифатида пул маблағларини олганидан сўнг ўз мажбуриятларини бажармаган ва етиштирилган маҳсулотни учинчи шахсларга сотгани аниқланган.
Қайд этилишича, Талас вилояти бўйича Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан тергов бошқармаси катта терговчиси M.Э.ga нисбатан эҳтиёт чораси қўллаш бўйича судга мурожаат қилинган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 209-моддаси 4-қисми 4-бандига (ўта йирик миқдордаги фирибгарлик) асосан қўзғатилган.
Тергов доирасида M.Э. қўлга олиниб, Талас шаҳар ички ишлар бўлими вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Талас шаҳар суди тергов судьясининг қарорига кўра, унга нисбатан 2026 йил 20 апрелгача қамоқда сақлаш эҳтиёт чораси қўлланган.
Айбланувчининг адвокати суд қарорига рози бўлмай, апелляция шикояти берган. У ҳибсни бекор қилиб, уй қамоғи каби озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чорасини қўллашни сўраган. Адвокатнинг фикрича, тергов келтирган асослар тахминий характерга эга.
Суд яна 2026 йил 6 март кунги Талас вилоят суди биринчи инстанция қарорида қолиб, M.Э.ни 20 апрелгача ҳибсда қолишини ўз кучида қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туркиялик ишбилармон Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти, Қоровулбозор туманидаги дашт ҳудудида ўлдирилиб, ўша ернинг ўзига устидан тупроқ тортган ҳолда ташлаб кетилганди.