ИИВ Қамчиқ довонида ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни огоҳлантирди
Жамият
−
22 Январь 2021 5941 1 дақиқа
Ўзбекистонга кириб келган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Қамчиқ довонида қор ёғиб, ҳаво ҳарорати -16 даражага тушиб кетган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси довонда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни огоҳлантирди.
ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишлари ҳамда газ ва тормоз тепкисини кескин босмасликларини сўраган.
Шунингдек, ҳайдовчилар заруратсиз тунги вақтларда транспорт воситасида ҳаракатланмаслик тўғрисида огоҳлантиилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳудудида совуқ об-ҳаво сақланиб қолиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси