ИИББ Юнусободдаги педофил ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Жамият
−
24 Октябрь 2019
9549Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Spark ҳайдовчиси бўлган йигит вояга етмаган болаларга катта қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати мазкур хабарлар юзасидан расмий маълумот берди ва шаҳарда педофил пайдо бўлгани ҳақидаги асоссиз тахминларни рад қилди.
Бу воқеа жорий йилнинг 20 октябрь куни юз берган. Воқеа жойига ИИББ ППХ ва Миллий гвардия ходимлари етиб борган. Жабрланувчи сифатида ҳеч ким мурожаат қилмаган.
Spark автомобили ҳайдовчиси ҳақида қуйидагилар маълум қилинди. Ҳайдовчи 19 ёшли Х.Ш. бўлиб, у кичик болани кўрганда Юнусобод туманидаги мактаб олдида 17 ёшли дўсти У.О.ни кутиб турган бўлган.Х.Ш. кўчада узоқ вақт тургани учун болкайни уйига олиб бориб қўйишини таклиф қилган.
Шу вақтда фуқаролардан кимдир 102 га қўнғироқ қилган. Шу сабабдан ИИББ турли асоссиз хабарлар тарқатмасликка чақирган.