ИИББ “UzReport TV” ходимига тажовуз бўйича ахборот берди
Жамият
−
16 Январь 2021
7737Аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманида “UzReport” телеканалининг “No comment” дастурини суратга олиш вақтида телеканал ходими икки фуқаро томонидан ҳужумга учрагани ҳамда тасвирга олиш камераси синдирилгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур воқеа юзасидан ҳудудий профилактика инспектори томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Тошкент шаҳар Чилонзор тумани маъмурий судига юборилган. Тўпланган ҳужжатларга асосан, Жахонгир ва Аюбхонга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун жарима жазоси тайинланган.
Лавҳада қайд этилган ҳолат бўйича профилактика инспекторининг ҳаракатлари қонунийлигини текшириш мақсадида Тошкет шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний баҳо берилади.
Телеканал мутасаддиларига суднинг қароридан норозилик ҳолати бўйича ўрнатилган тартибда юқори турувчи судга мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилган.
LiveБарчаси