ИИББ Муслим Омоновнинг вафоти бўйича расмий маълумот берди
Жамият
−
11 Сентябрь 2019
36565Аввалроқ, ўзбекистонлик MMA жангиси 23 яшар Муслим Омонов бугун, 11 сентябрь куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида қотиллик қурбони бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий баёнот берди.
Унда қайд этилишича, 10 сентябрдан 11 сентябрга ўтар кечаси соат 00:50 атрофида пойтахт Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган кафелардан бирида икки гуруҳ ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан.
Натижада, муштлашув оқибатида уч киши тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Улардан бири – 23 яшар Муслим Омонов шифокорларнинг уринишларига қарамай, вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси “д” бандининг 3-қисмига (“Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”) мувофиқ жиноят иши қўзғатилди.
Безорилик ҳаракатларининг барча иштирокчилари аниқланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси