ИИББ Энергетика вазирининг шикоятини рад этди
Жамият
−
19 Декабрь
9766Аввалроқ, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи Отабек Бакиров устидан Сағбон подстанциясига оид 2023 йилда ёзилган пост бўйича прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритгани хабар қилинганди. Энергетика вазирининг шикоят аризаси бўйича Тошкент шаҳар ИИББ жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган. Бу ҳақда Отабек Бакиров ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Билдирилишича, бошқарма қарорига АОКАнинг Энергетика вазири шикоят аризасида кўрсатилган важлар мавжуд эмаслиги ҳақида тегишли экспертиза хулосаси, шунингдек, шикоятга сабаб бўлган пост ёзилганига 1,5 йилдан кўп вақт ўтганлиги асос қилиб кўрсатилган.
“Ички ишлар органларига мазкур иш юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ва ҳаракатлар учун фуқаровий ташаккур билдираман”, дейди блогер.
Маълумот учун, Энергетика вазири ушбу пост мундарижасида ҳақорат ва обрўсизлантириш ҳолатлари мавжуд, деб ҳисоблаб, бу бўйича Бакировга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилишини сўраганди.
LiveБарчаси