ИИББ 4 кишини қидирувга берди
3-саҳифа
−
24 Декабрь 2023
13845Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан айбланиб, терговдан қочиб яширинганлиги аниқланган 4 нафар шахслар қидирилмоқда. Буни бошқарма матбуот хизмати маълум қилди.
Билдирилишича, 1994 йилда туғилган Дониёр Дилмуроджон ўғли Мамажонов, 1985 йилда туғилган Абдулла Абдурахманович Муҳамедов, 1992 йилда туғилган Жамшид Абдулазизович Солиев ва 1964 йилда туғилган Ҳусан Хашимович Исамитдинов жиноят содир этиб, яширингани аниқланган ва уларга нисбатан қидирув жорий қилинган.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларга мурожаат қилиб, “Агар сиз ушбу шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки улардан жабр кўрган бўлсангиз ёхуд ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича хабар топсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига, 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, деган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қидирувдаги ўзбекистонлик Бишкекда қўлга тушган эди.