ИИБ: Мадина Мухторованинг ўғли акаси унга тан жароҳати етказганини айтмоқда

Жамият

Аввал хабар берганимиздек, Юнусобод тумани 7-сонли ИИБ биносида муҳокамаларга сабаб бўлган Мадина Мухторованинг фарзанди масаласида матбуот анжумани ўтказилди. 

Учрашув аввалида Мадина Мухторованинг кичик фарзанди билан боғлиқ иш масаласида Юнусобод тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, тергов бўлими бошлиғи Зафар Алимов маълумот бериб ўтди. 

“Видеотасвирлардаги бола Мирфайз Алимжонов онаси Мадина Мухторова билан истиқомат қилиб келади. У 2 январь куни республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига юз ва тана соҳаларининг кўплаб қонталашлари ва лат ейишлари билан мурожаат қилган. Шу куни боланинг номидан “102”га мурожаат келиб тушган. Ички ишлар бўлими бу ишни расмийлаштириб, кўриб чиқишни бошлаган. Ҳозирда Юнусобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 

Суриштирувчи томонидан иштирокчилардан тушунтириш хатлари олинган. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Унга қараб баҳо берамиз. Тан жароҳатларининг турлари мавжуд”, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тергов бошқармаси бошлиғи Зафар Алимов.  

Алимов бола қандай жароҳатлар олгани, унинг шифохонага қандай ҳолда олиб борилгани, баданида қандай тан жароҳатлари, ўлчам ва рангларигача экспертиза хулосаларида мавжудлигини айтди. Терговга қадар текширув вақтида ҳар битта ҳолат ошкор қилмаслиги, тергов натижасига кўра умумлаштирилган ҳолда маълум қилиниши айтилди.

“Вояга етмаган шахсдан МФЙ раиси, психолог иштирокида тушунтириш хатлари олинган. Бола ва унинг онаси билан ўтказилган терговга қадар текширувларда суҳбатлашдик. Унда боланинг онаси билан ўтказилган бирга бўлишида монелик қиладиган ҳолат аниқланмаган. Боланинг ўзи тушунтириш хатларида акаси томонидан тан жароҳатлари етказилганини таъкидлаб ўтган”, дейди тергов гуруҳи раҳбари. 


Мақола муаллифи

Теглар

ИИБ Мадина Мухторова

Баҳолаганлар

532

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг