ID-карта олиш учун онлайн ариза бериш хизмати пайдо бўлди
Жамият
−
04 январ 2021 52402 1 дақиқа
Бугун, 4 январдан бошлаб Ўзбекистонда биометрик паспортларни ID-картага алмаштириш жараёни бошланди. Биометрик паспортни ID картага алмаштиришга Ягона портал орқали ариза топшириш имконияти йўлга қўйилди.
“Ягона портал my.gov.uz орқали биометрик паспортни ID-картага алмаштириш учун ариза топшириб, вақтингиз ҳамда маблағларингизни тежашингиз мумкин”, дейилади хабарда.
Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.
Аризани қандай топшириш йўриқномаси билан қуйидаги видеода танишишингиз мумкин.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август