Ички ишлар вазирининг икки ўринбосари ишдан олинди
Жамият
−
28 Январь 8142 1 дақиқа
Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори қабул қилинди.
Шунингдек, Даврон Обидович Назармуҳамедов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилган.
Live
БарчасиШаҳбоз Шариф ҳам Трампни кўкларга кўтарди
19 Февраль
Трамп Орбанга ўзининг паноҳидалигини айтди
19 Февраль