Ички ишлар органи ходимларига қаршилик кўрсатган 19 ёшли йигит 15 суткага қамалди
3-саҳифа
−
09 Февраль 2023
6708Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар органи ходимлари томонидан фуқаро олиб кетилаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 февраль куни 2004 йилда туғилган фуқаро Шайхонтоҳур туманидаги “Малика” савдо мажмуаси олдида ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, уларга қаршилик кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
“Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь