“Ичан-Қалъа” музей-қўриқхонасидаги экспонатларнинг бир қисми сохталиги аниқланди

Маданият-санъат

image

“Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонасида 100 дан ортиқ буюм сохталиги аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонасида ўрганиш ишларини олиб борган.

Ўрганиш давомида ноёб ашёлар рўйхатига киритилган ашёлар хатловдан ўтказилган.  Унга кўра, жами 101 та музей ашёлари кирим китоби тавсифномаларига ўлчами, материали, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланган.

Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси томонидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли хат-ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ичан-Қалъа

Баҳолаганлар

320

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар