Иброҳим Раисий Самарқандга етиб келди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 14 сентябрь куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий Самарқандга етиб келди. Самарқанд аэропортида уни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Олий даражадаги Ўзбекистон – Эрон музокаралари бугуннинг ўзида бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини кўриб чиқади. Бу – Эрон етакчисининг сўнгги 20 йилдаги илк ташрифидир.

Учрашув якунида савдо, кооперация, инновациялар, транспорт, энергетика, туризм ва бошқа йўналишларда ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Иброҳим Раисий Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашинининг мажлисида ҳам иштирок этади.

Аввалроқ Мўғулистон Президенти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Ўзбекистонга етиб келгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Самарқанд улкан сиёсий воқеалар тараддудида. Эртадан олий даражадаги ташрифлар бошланади. 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг