Иброҳимҳалил Йўлдошев Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади

Спорт

image
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев жароҳат олди ва Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Маълум бўлишича, машғулотлар пайтида оёғининг тўпиқ қисмида ноқулайлик ҳис қилган. Дастлабки тиббий диагностик ва клиник текширув хулосаларига кўра, Йўлдошевнинг эски жароҳати безовта қилган ва унинг тикланиши учун 1 ойдан кўпроқ вақт талаб этилади. Шу сабабли, Иброҳимҳалил Жаҳон чемпионатида иштирок этолмайди.

Маълумот учун, Фарғонанинг “Нефтчи” клуби аъзоси 2024 йилда Темур Кападзе бошчилигидаги Париж Олимпиадаси иштирокчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг марказий ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов жароҳати сабаб жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши аниқ бўлганди.

Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати Йўлдошев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг