IBF Бетербиев учун ҳимоя жангига буйруқ берди

Спорт

image

Халқаро бокс федерацияси (IBF) россиялик Артур Бетербиев учун чемпионлик камарини ҳимоя қилиш борасида жанг ташкил қилмоқчи. Бу ҳақда “Sky Sports” хабар берди.

Бетербиев охирги жангида ҳамюрти Дмитрий Бивол устидан қозонган ғалабаси эвазига ярим оғир вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлганди. Бундан бир неча кун ўтгач, IBF Бетербиевга Майкл Эйфертга қарши ўз чемпионлигини ҳимоя қилишни буюрди.

Қайд этилишича, Бивол вакиллари IBF'га хат йўллаб, Бетербиевга қарши реванш жанги ўтказиш ҳамда унинг IBF камарини ҳимоя қилиш муддатини кейинга суришни сўраган.

Агар IBF Бетербиевни камар ҳимоя жангини кейинги суришга қарор қилмаса, у ҳолда Бетербиев чемпионлик камаридан воз кечиб, Биволга қарши реванш жангини ўтказиши мумкин бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Артур Бетербиев Дмитрий Бивол Майкл Эйферт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made