IBA Европанинг тўрт давлатини аъзоликдан четлатди
Спорт
−
09 Декабрь 2023
4264Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) ташкилотнинг БААдаги конгрессида Чехия, Нидерландия, Германия ва Швеция миллий ассоциацияларини аъзоликдан чиқаришга қарор қилди.
Ушбу мамлакатлар ассоциациялари IBA устави қоидаларини бузганликлари учун ташкилот аъзолигидан четлатилмоқда.
2022 йил октябрь ойида IBA Россия ва Беларусь спортчиларига ўз мамлакатлари байроқлари остида халқаро турнирларда иштирок этишга рухсат берди ва улар ғалаба қозонганидан кейин давлат мадҳиялари янгради, бироқ бир қатор мамлакатлар, жумладан, АҚШ ва Буюк Британиянинг бокс ассоциациялари россияликлар қабул қилингани сабабли жаҳон чемпионатларида қатнашишдан бош тортди.
LiveБарчаси