ИҲТ Ғазодаги урушни зудлик билан тўхтатишга чақирди

Олам

image

Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) жорий йилнинг 7 октябридан бери босиб олинган Фаластин ҳудудида давом этаётган, минглаб бегуноҳ инсонларнинг ҳаётига зомин бўлаётган зўравонлик ҳаракатларини кескин қоралади. Бу ҳақда ташкилотнинг тегишли баёнотида маълум қилинди

“Ташкилот тинч аҳоли ҳалок бўлгани учун чуқур ҳамдардлик ва Ғазодаги мавжуд фожиали гуманитар вазият юзасидан жиддий хавотир билдиради”, дейилади баёнотда.

Шунингдек, ИҲТ тинч аҳоли манзилларига ҳужумлар минтақада тинчлик ва барқарорлик учун ўта хавфли эканлигини таъкидлаб, томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва икки давлат келишувига кўра можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирган.

Маълумот учун, Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти – аъзо мамлакатларнинг иқтисодий, маданий, фан ва техникавий ҳамкорлиги бўйича ташкил этилган халқаро минтақавий ташкилотдир. У 1964 йилда Эрон, Покистон ва Туркия томонидан “Минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш” номи билан тузилган. 

Кейин 70-йилларда ички минтақавий савдо сусайиб кетгани учун ўз фаолиятини тўхтатган. 1985 йилда “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти” номи билан қайтадан ўз фаолиятини бошлади. 1992 йилнинг 28 ноябирида Исломобод шаҳрида аъзо давлатлар Ташки ишлар вазирлари кенгашининг фавқулодда йиғилишида Афғонистон, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистан, Қирғизистон ва Қозоғистон давлатлари ИҲТга аъзо бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокурори Карим Хон Исроил томонидан "блокада"га олинган Ғазодаги тинч аҳолига гуманитар ёрдам етказишга тўсқинлик қилиниши Женева конвенциясига кўра ҳарбий жиноят деб топилиши мумкинлигини айтганди. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған эса Туркий Давлатлар Ташкилотининг 3 ноябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитида Исроилнинг халқаро ҳуқуқларга зид ҳаракатларини батафсил муҳокама қилиш зарурлигини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ИҲТ Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made