“Humo Arena” муз саройи 15 март куни очилади
Жамият
−
25 Февраль 2019
9555Аввалроқ, 2017 йилдан буён пойтахт Тошкентда қурилаётган “Humo Arena” кўп тармоқли муз саройи жорий йилнинг баҳор ойларида очилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга қараганда, спорт мажмуасининг очилиш санаси аниқ бўлган. Мазкур замонавий муз саройининг очилиши 15 март куни бўлиб ўтиши мўлжалланяпти. Бу ҳақда “Халқ сўзи” ёзмоқда.
Очилиш маросимига МДҲ давлатларидан олий мартабали меҳмонлар келиши кутилмоқда.
Аввалига кўп функцияли муз саройини 2018 йилнинг учинчи чорагида фойдаланишга топшириш мўлжалланган эди. Кейин бу муддат 2018 йилнинг охирига кўчирилди.
Марказий арена ўзига 12 минг кишини сиғдира олади. Бу ерда қишки спорт турлари (хоккей, шорт-трек, фигурали учиш ва кёрлинг) бўйича мусобақалар ўтказиш, кўргазмалар ҳамда форумлар ташкил этиш режалаштирилган.
Комплекс етти қаватдан иборат бўлиб, улардан бири ер остида жойлашади. Умумий майдони 82,2 минг кв. метр, баландлиги 40 метр. Унинг яқинида 1600 та автомобиль учун мўлжалланган тўрт қаватли тураргоҳ бунёд этиляпти.
Лойиҳага Германия, Россия, Австрия, Испания, Франция, Италия ва бошқа давлатлардан ўнга яқин шерик компаниялар таклиф этилган. Улар металл конструкциялари, акустика, ўриндиқлар, муз, коммуникациялар ва бошқа йўналишларда фаолият олиб боришмоқда.
Лойиҳанинг умумий қиймати 1,5 трлн сўм бўлиб, шундан 185 млн АҚШ долларини хориж инвестицияси ташкил этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь