Human Rights Watch ташкилоти Россиядан “қувилди” 

Олам

image

Россия Бош прокуратураси халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Human Rights Watch ва унинг Украина, Литва, Грузия ва Арманистондаги филиаллари фаолиятини мамлакат ҳудудида “номақбул” деб эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди

"Олинган материалларни ўрганиш натижаларига кўра, Россия Федерацияси Бош прокуратураси Human Rights Watch (HRHF, Норвегиянинг Халқаро инсон ҳуқуқлари жамғармаси) халқаро ташкилотини Россия Федерацияси ҳудудида номақбул деб тан олишга қарор қилди. Шунингдек, HRHF томонидан ташкил этилган “инсон ҳуқуқлари уйлари”, деб номланувчи халқаро тармоққа киритилган The Barys Zvozskau Belarusian Human Rights House (Борис Звозсков номидаги Беларусь инсон ҳуқуқлари уйи, Литва Республикаси), Educational Human rights House Chernihiv (Чернигов инсон ҳуқуқлари таълим уйи, Украина), Human Rights House Tbilisi (Тбилиси инсон ҳуқуқлари уйи, Грузия), Human Rights House Crimea (Қрим инсон ҳуқуқлари уйи, Украина), Human Rights House Yerevan (Ереван инсон ҳуқуқлари уйи, Арманистон Республикаси) мазкур рўйхатга киритилди”, дейилади Бош прокуратура хабарида

Юқорида номи саналган жамғарма ва инсон ҳуқуқлари уйлари Россиянинг “ҳудудий яхлитлигини бузишга”, ”ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга”, “мамлакат раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатни обрўсизлантиришга”, ”ҳокимиятни конституцияга зид равишда ўзгартириш зарурлиги тўғрисида жамоатчилик фикрини шакллантиришга” қаратилгани таъкидланган. 

Бундан ташқари, Бош прокуратурага кўра, “махсус ҳарбий операция” бошланганидан бери бу ташкилотлар “Россия ва унинг қуролли кучлари ташқи сиёсатини обрўсизлантириш” билан шуғулланмоқда. 

"Нодавлат нотижорат ташкилотларининг провокацион ахборот кун тартиби Россиянинг халқаро майдондаги сиёсий ва иқтисодий изоляциясига қаратилган", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Human Rights Watch

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг