Хотинининг аҳлоқсизлиги сабаб бола ўғирлаган эр қамалди
Жамият
−
23 Февраль 2019
12734Тошкентда 3 ёшли қизалоқни ўғирлаб кетган шахс 1 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди шундай қарор чиқарди. Бу ҳақда “Замон” кўрсатувчида хабар берилди.
Музаффар исмли йигит Шахина исмли 4 яшар боласи бор аёл билан шаръий никоҳ қурган. Аёл эри бўлса ҳам аввалгидек айш-ишратни канда қилмай, дугонаси билан тунги клубларда вақт ўтказган.
Музаффар бундан хабар топгач, Шахинадан ўзини тўғрилашини ва нормал ҳаёт тарзига қайтишини сўраган, лекин аёл эрининг гапини писанд қилмай, унга эътибор бермаган.
Шундан сўнг, Музаффар хотинининг дугонаси уйидан унинг онаси қаровида бўлган 3 яшар қизини ўғирлаб кетган.
“Эркак хотини фоҳишалик билан шуғулланганини билмаган ва унинг дугонасининг 3 яшар қизини ўғирлаган. Шу тариқа, у аёл тез-тез йўқолиб қоладиган хотинини унга топиб беришини хоҳлаган”, дейди Олмазор тумани жиноят ишлари бўйича судининг судьяси Мусо Юсупов.
Аёллар ички ишлар идораларига мурожаат қилган, кўрилган чоралар натижасида Музаффар қўлга олинган. Суд, барча далилларни ҳисобга олган ҳолда, Музаффарни 1 йилга озодликдан маҳрум қилди.
LiveБарчаси