Хорижий инвестиция киритиш учун норуда қазилма конлари рўйхати тасдиқланади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга мувофиқ 2022 йил 1 январга қадар корхоналарнинг шартномалар бўйича “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасига тўланадиган ажратмалари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чиқариб ташланиши белгиланди.

2019 йил 1 апрелдан бошлаб шундай тартиб жорий этиладики, унга мувофиқ норуда фойдали қазилмалар мавжуд бўлган ер қаъри участкасидан геологик ўрганиш учун фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн кундан ошмаган муддатда берилади.

Саноат кўламида ўзлаштириш учун инвестициялар, шу жумладан, хорижий инвестициялар жалб этиладиган норуда фойдали қазилмалар конлари (участкалари)нинг рўйхати тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси билан биргаликда салоҳиятли, шу жумладан, хорижий инвесторларни белгиланган рўйхатга мувофиқ норуда фойдали қазилмалар конлари (участкалари)ни ўзлаштиришга жалб қилиш бўйича зарур чораларни кўради.

Эслатиб ўтамиз, қарор билан “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ташкил этилиши белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор қазилма

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг